Мадриднинг «Реал» клуби «Порту» ҳимоячиси Эдер Милитаони ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
21 ёшли бразилияликнинг Мадрид клуби билан шартномаси 2025 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Келишув жорий йил ёзидан кучга киради.
AS нашри хабарига кўра, «Порту» футболчисига 50 миллион евро товон пули белгилаган. Агар трансфер 15 июлга қадар амалга ошадиган бўлса, 50 миллион евро, мабодо ундан кейин рўй берса, 75 миллион евро тўланиши кўзда тутилган.
Жорий мавсум Милитао Португалия чемпионатида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)