• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сиёсат оламидаги катта ўйин

    Ўйин!

    Ўйин деганда кўз олдимизга кишилар ўйнайдиган қандайдир бир эрмак гавдаланади. Масалан, спорт ўйинлари, қарта ўйини, қимор, болалар ўйини ва ҳоказо. Бирор ўйин ўйналадиган бўлса, унга албатта қандайдир соврин тикилади. У пул, қимматбаҳо буюм бўлиши мумкин. «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Остонов қуйидаги мақоласида шундай бир ўйин ҳақида маълумот берадики, унга бутун бошли миллатлар, халқлар тақдири тикилган.

    XIX асрнинг бошида Марказий Осиёда бошланган бу ўйин бугун Яқин Шарқ минтақасида давом этмоқда. Шу давр мобайнида ўйинчилар ўзгарган бўлса-да, ўйиндан кўзланган мақсад ўзгармаган.

    Хўш, бу қандай бошланган эди, қай йўсинда давом этди, кимлар ютди-ю, кимлар ютқазди? Бу саволларда жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аввало, «Катта ўйин» ўзи нима, уни кимлар ўйнаган, қачон ўйнаган деган саволларга аниқлик киритиб олайлик. «Катта ўйин» (The Great Game) деб XIX асрда Россия ҳамда Буюк Британия империялари ўртасидаги колониал урушлардаги рақобатга айтилади. Бу бирикма дастлаб 1857 йилда Ҳиндистондаги Британия армияси офицерларидан бири Жон Уильям Кайнинг «Афғонистондаги уруш тарихи» (History of War in Afghanistan) асарида учрайди. Кейинчалик бу бирикма Редьярд Киплингнинг 1901 йилда чоп этилган «Ким» романи орқали машҳур бўлиб кетди.

    Россия подшоси Пётр I 1717 йили ўзининг азалий орзуси бўлмиш Ҳинд океани қирғоқларига чиқиш учун илк қадамини ташлайди. Бу йўлда унинг олдидаги тўсиқлар эса Марказий Осиё хонликлари, Афғонистон ва Эрон эди. Айнан 1717 йилда Пётр I Хива хонлигига илк экспедицияни юборади. Кучли қуролланган ушбу экспедицияга князь Александр Бекович-Черкасский бошчилик қилади. Қўшин улкан саҳродан жуда катта қийинчилик билан ўтади, кўпчилик сувсизликдан қирилиб кетади. Аммо шунга қарамай Бекович-Черкасский Хивага етиб келади. Хива хони Шерғозихон у ва шерикларини илиқ кутиб олади, аммо шаҳарга киритмайди ва шаҳар кираверишидаги хонадонларга жойлайди. Бу хоннинг ҳийласи эди. Тунда экспедиция аъзолари қириб ташланади. Бор-йўғи қирқтача киши қочиб қутулади. Шундай қилиб Хива ўз мустақиллигини яна бир ярим асрга сақлаб қолади ва русларнинг Марказий Осиёга бўлган илк босқинчилик сиёсати муваффақиятсизлик билан тугайди.

    Марказий Осиёдаги уринишлар бесамар кетгач, руслар энди бошқа йўналишда ҳаракат қила бошлайдилар. Булар Қора денгиз бўйлари ва Кавказ ерлари эди. Бу ҳудудларда уларнинг асосий рақиблари Усмонли империяси ҳамда Форс подшоҳлиги эди. Турли йилларда олиб борилган урушлар натижасида (масалан, 1774 йилги Кичик Қайнаржа, 1794 йилги Ясси, 1812 йилги Бухарест, 1829 йилги Адрианопол ва 1832 йилги Константинополь (Истанбул) битимлари; 1804—1813 йиллардаги Эрон-Россия урушлари) русларнинг қўли баланд келди. Шу билан бир пайтда руслар Сибирь орқали Тинч океани ҳамда Марказий Осиё томон илгарилай бошладилар. Ушбу ғалабалар, Болқондаги насроний халқларнинг Усмонли империясидан озод этилиши, русларнинг Қора денгиз орқали Ўрта денгизга қараб яқинлашиши, шубҳасиз, ўша пайтда дунёнинг энг кучли денгиз флотига эга ва Усмонли империясининг иттифоқчиси бўлган Британия империяси учун таҳдид эди.

    Бу пайтга келиб Ҳиндистонда империя ўрнатган (1858-1947) британияликлар минтақадаги манфаатларини ўз ҳудудларини кенгайтиришга ва Ҳинд океанига қараб интилаётган руслардан ҳимоя қилишга бел боғладилар. Шундай қилиб дунёга якка ҳукмронлик қилиш учун «ўйин» бошланди. Бу «ўйин» 1813 йилдан, яъни бутун дунёни титратган Наполеон таҳдиди деярли барҳам топган пайтдан бошланиб 1907 йилгача, яъни Учлар иттифоқи (Германия, Австрия-Венгрия ва Италия)га қарши Антанта иттифоқи (Англия, Франция ва Россия империяси) тузилгунга қадар давом этди. Йиллар давомида икки давлат чегаралари Помирга қадар яқинлашиб келди. Руслар Марказий Осиёга юриш қилаётган вақтда инглизлар Ҳиндистоннинг шимолидаги ерларга қараб кела бошлашди ва натижада икки давлат ўз чегараларини аниқлаштириб олишга мажбур бўлди. Афғонистонда муваффақиятсизликка учраган Британия империяси ўз даъвосидан воз кечди ва 1879 йилда Афғонистон ҳудудида мустақил, демилитаризациялашган, буфер давлат ташкил этилди. Бу «ўйин»даги қизиқ жиҳат шундаки, иккала давлат ҳам шу давр мобайнида бирор марта юзма-юз тўқнаш келмаган. Фақатгина Қирим урушидан ташқари. Аслида «Катта ўйин» шу билан барҳам топиши керакдай туюлади. Аммо инсоният тарихидаги энг хавфли «ўйин»лар ҳали олдинда эди.

    Кенгроқ маънода оладиган бўлсак, ушбу «ўйин» бутун дунёни қамраб олди. Хитойнинг вақтинчалик кучсизланиши ва ички муаммолар гирдобига тушиб қолганидан Ғарб фойдаланмоқчи бўлди ва бундаги энг катта ютуқ Тибетнинг мустақилликка эришиши бўлди. Тибет 1904 йилда Британия томонидан мустақил давлат сифатида тан олинди ва ярим асргина умр кечирди. Кейинчалик Хитой катта куч билан Тибетни қайтадан бўйсундиришга муваффақ бўлди. Бу пайтда Узоқ Шарқда яна бир куч юзага кела бошлади. Бу Япония эди. 1905 йилги рус-япон урушида Британия Японияни қўллади ва Россия мағлуб бўлди. Бу Россия империясининг куни битаётганидан дарак эди. 1914 йилда дунёни қайтадан бўлиб олиш учун бошланган ва кўпчилик инсонларнинг умрига зомин бўлган Биринчи жаҳон урушида ҳам руслар бардош бера олмади. Натижада 1917 йил февраль ойида Россияда инқилоб юз бериб, империя тугатилди. Бошқарув муваққат ҳукумат қўлига ўтди ва у урушда қатнашишни давом эттирди. Бу урушда энг оғир юк Россия томонидан босиб олинган халқлар устига тушди. Жумладан, 1916 йилда подшоҳнинг мардикорликка олиш тўғрисидаги фармони Туркистонда кенг кўламли қўзғолонларни келтириб чиқарди. Бироқ армия қўзғолонларни шафқатсизлик билан бостирди. 8 ой бошқарувда бўлган Муваққат ҳукумат шу йилнинг октябр ойида болшевиклар уюштирган давлат тўнтариши натижасида тугатилди. Ҳукумат большевиклар қўлига ўтди. Германия шарқий фронтда тинчликка эришиш мақсадида тўнтариш раҳнамоси бўлган Ленинни қўллаб-қувватлади ва 1918 йилда имзоланган Брест сулҳига мувофиқ Россия урушдан чиқди.

    Биринчи жаҳон уруши 1918 йили Антанта ғалабаси билан якунланди. Мағлубиятга учраган давлатлар ҳудудлари бўлиб олинди. 1920 йил 10 август куни Севр шартномаси имзоланди, унга мувофиқ 1299 йилдан буён Яқин Шарқда ҳукмронлик қилган улкан Усмонли империяси парчаланиб кетди. Эгей денгизи бўйлари Грецияга, араблар ерлари эса Франция ҳамда Британия назоратига ўтди. 1920—1923 йилларда бой берилган ҳудудларни қайтариб олиш учун Мустафо Камол Отатурк бошчилигида олиб борилган уруш натижасида 1923 йил 24 июлда Лозанна шартномаси имзоланди ва бу Севр шартномасини бекор қилди. Шартномага мувофиқ бутун Анатолия ва Шарқий Фракия Туркияга қайтарилди, Туркияда қолаётган 1,6 миллион грек Грецияда яшаётган 385 минг мусулмон туркларга алмаштирилди, Истанбулдан ташқари ҳудудларда яшаётган арманлар чиқазиб юборилди. 1923 йил 29 октябрь куни Туркия республика деб эълон қилинди. Мағлубиятга учраган Германия империяси ҳам ўз ҳудудларидан айрилди. Жумладан, Франция-Пруссия уруши даврида қўлга киритган Эльзас ва Лотарингия Францияга қайтариб берилди. Австрия-Венгрия империяси эса Австрия ва Венгрия давлатларига бўлиниб кетди. Айнан мана шу уруш давомида дунёга ҳукмронликни даъво қиладиган яна бир куч етишиб чиқа бошлади. Уруш бошида бетараф қолиб, кейинчалик ғалаба қозонаётган томонни қўллаб-қувватлаган бу давлат урушдаги энг катта ғалабани қўлга киритди. Қурол-яроғ савдосидан улкан даромад кўрган бу давлат кейинчалик Германиянинг тикланиши ва фашистларнинг ҳокимият тепасига келишига замин ҳозирлади. ХХ асрнинг ўзидаёқ дунёнинг энг кучли давлатига айланди. Гап айнан сиз билган Америка Қўшма Штатлари ҳақида кетмоқда. Маълумки, футбол ўйинида чарчаган ўйинчилар кучга тўла, бақувват ўйинчилар билан алмаштирилади. АҚШ «ўйин»га мана шундай ўйинчи сифатида кириб келди ва «ўйин»ни кучайтириб юборди. 1929—1932 йиллардаги инқироздан бир амаллаб чиқиб олган америкаликлар Европада ўйинга қизғин тус беришга қодир бўлган янги кучларни тайёрлай бошлашди. Бу Гитлер бошчилигидаги фашистлар Германияси эди. Бундан буёғига «ўйин» қизигандан қизиди. 1939 йилдан бошланган Иккинчи жаҳон урушида Германия бирин-кетин ғалабаларга эриша бошлади ва Европани деярли эгаллаб олди. Энди гитлерчиларнинг эътибори Шарқий Европада кучайиб бораётган янги кучга қаратилди. Бу Совет иттифоқи эди. 1941 йилнинг 22 июнь куни «Барбаросса» режаси асосида Совет иттифоқига уруш очилди. Урушнинг дастлабки босқичида қизил армиянинг урушга мутлақо тайёр эмаслиги сезилиб қолди ва фашистлар Москвагача етиб келишди. Совет Иттифоқида бу урушга Улуғ ватан уруши дея ном берилди ва ҳамма урушга жалб этилди. Бу сафар ҳам русларга иттифоқчи ролини Франция ва Буюк Британия ўйнади. Аслида ўша пайтда Буюк Британия бош вазири бўлган Уинстон Черчилль коммунизмнинг ашаддий душмани эди, аммо фашизм коммунизмдан кўра хавфлироқ бўлиб чиқди ва бу нарса уни коммунистлар билан бирлашишга мажбур этди. Совет иттифоқининг иштироки урушнинг якунига ўз таъсирини ўтказмай қўймади. 1941 йил 7 декабрь куни АҚШнинг Гавайи оролларидаги ҳарбий базаси Перл-Харбор Германиянинг иттифоқчиси бўлган Япония томонидан бомбардимон қилинди ва АҚШ ҳам бу урушга қўшилди. Узоқ Шарқда ҳам фронт очилди. 1945 йилгача давом этган уруш бу сафар ҳам Германия ва иттифоқчиларининг мағлубияти билан тугади. Урушда 50 миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлди, миллионлаб кишилар ногирон бўлиб қолди, қанчадан-қанча шаҳарлар вайронага айланди. Бу сафар ҳам АҚШ урушдан бойиган ҳолда чиқди. Дунё олтин захирасининг ярмини ўзиники қилиб олган АҚШ якка ҳукмронга айланганди гўё. Гўё ҳаммаси тугагандек, бошқа ўйин бўлмайдигандек эди. Аммо бу билан ҳам бу «ўйин» ниҳоясига етмади.

    Иккинчи жаҳон урушидан кейин дунё энди «совуқ уруш»га юз тутди!

    Бу худди XIX аср ўртасидаги Россия-Британия қарама-қаршилигига ўхшаб кетарди. Яқиндагина фашизмга қарши бирлашган СССР ва АҚШ бошчилигидаги Ғарб яна душманга айланди. СССР ва унинг иттифоқчилари ҳамда Ғарбдаги либераллар ўртасида ҳарбий иншоотлар қуриш, янги қуроллар ихтиро қилиш, ядровий каллаклар яратиш бўйича рақобат қизғин давом этди. Бунда икки тараф ўзаро тўқнашмаган бўлса-да, бошқа ҳудудларда уруш олиб бориб ўз кучларини кўз-кўз қилишар эди. Масалан, Вьетнам, Афғонистондаги урушлар шулар жумласидандир. Бу уруш 1991 йилда СССР тарқалиб кетгунча давом этди. СССР ҳудудида 15 та мустақил давлат ташкил топди. Уларнинг айримларида фуқаролар уруши (Тожикистон), этник низолар (Тоғли Қорабоғ, Қирғизистон) авж олди. Шундай паллаларда «ўйин» қайтадан жонланиб кетди. Тарқалиб кетган Совет иттифоқи ўрнида мустақил давлатлардан ташкил топган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ташкилоти тузилди. Югославия 1991—2001 йиллардаги урушлар натижасида бир нечта мустақил давлатга бўлиниб кетди. 2006 йилги гуржи-рус инқирози, 2008 йилдаги Осетия уруши, Қирим инқирози, Украинадаги воқеалар янги даврдаги «ўйин»нинг натижаларидир. 2001 йил 11 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги халқаро савдо уйида уюштирилган террористик ҳаракатлар янги қарама-қаршиликларнинг дебочаси бўлди. Ушбу воқеалардан бир неча кун ўтибоқ ўша пайтдаги АҚШ президенти кичик Жорж Буш Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юборди. Бунга сабаб эса Нью-Йорк терактига алоқадорликда гумон қилинган «ал-Қоида» гуруҳининг Афғонистонда қўним топгани эди. Бир пайтлар афғон урушида толибларни қўллаб-қувватлаган АҚШга орадан шунча вақт ўтгандан кейин Афғонистонга кириш учун бир баҳона керак эди холос. Энди дунё терроризм билан кураш остонасида турарди. Бунда Россия ва АҚШ бирлашиши мумкин эди, аммо 2003 йили Бушнинг буйруғи билан АҚШ ҳарбийлари Ироққа кирди. Бу эса Россияни ташвишга сола бошлади ва халқаро майдонда Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатларини бирлаштирган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти юзага келди. Бу ташкилот ҳарбий мақсадларни кўзда тутмаса-да, «ўйин»да Россияга иттифоқчилар тақдим этарди. Шундан сўнг бу «ўйин»нинг қайноқ нуқтаси Яқин Шарқ бўлиб қолди. 2011 йилда бошланган «Араб баҳори» натижасида бир нечта мамлакатда узоқ йиллардан буён давлатни бошқариб келаётган президентлар олиб ташланди (Мисрда Ҳусни Муборак, Ливияда Муаммар Қаззофий). Дастлаб Шимолий Африкада бошлаган бу «баҳор» кейинчалик Яқин шарққа кўчди ва Сурияда ҳали ҳам давом этмоқда. Бу урушда қанчадан-қанча бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлмоқда, миллионлаб инсонлар бошпанасидан, ватанидан айрилиб, бегона юртларда сарсон бўлишмоқда.

    Охирги вақтларда Яқин Шарқда мағлубиятга учраган ИШИД террорчилар гуруҳининг омон қолган «аскарлар»и Афғонистон шимолида тўпланишаётгани ҳақидаги гаплар бот-бот қулоққа чалинмоқда. 2018 йилнинг 26—27 март кунлари бўлиб ўтган, Афғонистоннинг энг долзарб муаммоларига бағишланган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам «Афғонистонда катта таъсирга эга бўлаётган Толибон ҳаракати вакилларининг террорчилик фаолияти» ва «минтақада ўсиб бораётган ИШИД кучлари» ҳақида гапириб ўтди. У бундан олдин ҳам худди шундай баёнотлар билан чиқиш қилганди. Бундай баёнотлар «ўйиннинг» яна Марказий Осиёга қайтиши борасида хавотирларни юзага келтирибгина қолмай, балки минтақа давлатларидан янада ҳушёрроқ бўлишни талаб қилади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    14.03.2019, 09:56   Изоҳ (0)   75675
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АБC: АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг камида иккита эсминеци Исроилни ҳимоя қилишда иштирок этмоқда

    Дунё | 18 июн, 20:50

    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

    Реклама | 18 июн, 19:30

    Андижонда йигит Instagramъдаги изоҳи учун 6 суткага қамалди (видео) 

    Ўзбекистон | 18 июн, 20:40

    “Исроил Трампни можарога тортмоқчи” — Австриянинг собиқ ташқи ишлар вазири

    Дунё | 18 июн, 20:30

    BTS гуруҳи хонандаларининг ҳарбий хизматдан қайтиши Жанубий Корея иқтисодиётига сезиларли фойда келтириши мумкин

    Мусиқа | 18 июн, 20:20

    Президент Кумушкондаги меҳмон уйларини кўздан кечирди (фото)

    Ўзбекистон | 18 июн, 20:10

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    Дунё | 18 июн, 20:05

    “Доктор Ким” сериали ва “Жонни Инглиш” фильми юлдузи Пик Сен Лим вафот этди

    Кино | 18 июн, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.