Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ қонунчиларининг Борис Немцовнинг ўлими билан боғлиқ янги ташаббусларини шарҳлаб, Вашингтонда нафақат уни балки отларини ҳам ёмон кўришини маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Аввалроқ, АҚШ қонунчилари Борис Немцовни ўлдириш бўйича санкциялар талаб қилинган қарорларни Сенат ва Вакиллар палатасига киритганди. Сиёсатчилар «буюртмачи ва ташкилотчиларни адолатга чақиришга» талаб қилган.
«АҚШ Конгресси Россияга қарши яна бир қадам ташлади. Вакиллар палатаси санкцияларга оид қонунларини қабул қилди, улар Россия Федерациясининг юқори мартабали раҳбарларига қарши қаратилган»,— деб ёзади у ўз Telegram каналида.
Қодировнинг сўзларига кўра, у Немцовни ўлдиришда 20 йилга озодликдан маҳрум этилган Заур Дадаевни «Россия ватанпарвари» деб атагани учун айбланмоқда. Чеченистон раҳбари, «АҚШ Конгрессининг қарашлари ва қарорларига умуман эътибор бермайди», деб ҳисоблайди. У Борис Немцовни ўлдиришда Дадаевнинг айбига ҳали ҳам ишонмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)