Жорий йилнинг 22—23 март кунлари Россия пойтахтида самбо бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар берди.
Мазкур мусобақада Арманистон, Беларусь, Венгрия, Венесуэла, Германия, Ирландия, Испания, Италия, Кипр, Куба, Камерун, Қозоғистон, Корея, Молдова, Марокаш, Нидерландия, Россия, Украина, Филиппин, Япония каби жами 21 давлатдан 250 спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
Эркаклар (52, 57, 62, 68, 74, 84, 90, 100 ва +100 кг) ва аёллар ўртасида (48, 52, 56, 56, 60, 64, 68, 72, 80 ва +80 кг), шунингдек, жанговар самбо (52 гача, 57, 62, 68, 74, 84, 90, 100 ва +100 кг вазн тоифаларида) бўйича ўтадиган беллашувларда бир неча бор жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган спортчилар иштирок этади.
Жаҳон кубогида Роман Шакиров мураббийлигида қуйидаги 9 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этади.
Эркаклар:
- Давлатжон Ҳамроев (- 62 кг)
- Тимур Худойқулов (- 68 кг)
- Аббос Жалолов (- 74 кг)
- Неъмат Ёқубов (- 90 кг)
- Зухрахон Маъмуржонова (-52 кг)
- Зарнигор Ўрмонова (-60 кг)
- Истам Қудратов (- 74 кг)
- Бекзод Нурматов (- 82 кг)
- Ҳакимжон Исмоилов (+100 кг)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)