13 март куни Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги академик лицейга ташриф буюрди, деб ёзади ЎзА.
Элчи хоним лицей ўқувчилари учун «Хитой маданияти» мавзусида очиқ дарс ўтказди.
Унда Хитой маданияти, ўзига хос жиҳатлари, урф-одатлари, хитой ва ўзбек халқлари маданиятининг ўхшаш жиҳатлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди.
Ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон—Хитой муносабатларининг ҳозирги ҳолати, истиқболли келажаги, ўқувчиларнинг чет тилларини ўзлаштириш даражалари, дунё янгиликларидан хабардорлиги ва халқаро воқеликларга бефарқ эмаслиги юзасидан қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди.
Шунингдек, элчи хоним лицей ўқувчиларининг мавзуга оид қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Изоҳ (0)