Нигериянинг Лагос штатида жойлашган уч қаватли мактаб биноси қулаб тушди. Унинг тагида юздан ортиқ одамлар қолиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабарда айтилишича, бир неча ўқувчи маҳаллий касалхонага олиб келинган.
Ҳозирда ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.
Лагос штати расмийлари қутқарув операцияси бошлангани ҳақида хабар берди.
«Лагос штати қутқарув хизмати Лафиажи туманидаги қулаган бинода қутқарув операциясини олиб бормоқда», — дейди штат ҳокимлиги.
Изоҳ (0)