Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Forbes талқинига кўра 2019 йилда дунёдаги энг бой одамлар рейтингига 2153 киши киритилди. Шу билан бирга, уларнинг 551 нафари дунёдаги 1860 та шаҳардан фақатгина ўнтасида истиқомат қилади, деб ёзади Spot Forbes нашрига асосланиб.

Фото: The Independent

Фото: The Independent

Ушбу нисбатан кичик рўйхатдан жой олган шаҳарларда яшайдиган миллиардерларнинг умумий бойлиги 2,3 триллион долларга тенг. Дунёда фақат етти мамлакат ушбу миқдордан ортиқ бўлган ЯИM билан мақтана олади.

Энг кўп миллиардерлар яшайдиган шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринни Нью-Йорк эгаллади. АҚШнинг энг йирик шаҳрида 84 миллиардер истиқомат қилади, уларнинг умумий бойлиги 469,7 миллиард доллар бўлиб, бу Австрия ЯИМдан кўпдир.

Сўнгги беш йил давомида дунёдаги энг йирик иккита биржа жойлашган шаҳар, 2015 йилда Москвани истиқомат қилувчи миллиардерлар сони бўйича ортда қолдиргач, рейтингни бошқариб келмоқда. 2016 йилдан буён Москва 71 миллиардер билан рейтингнинг учинчи ўрнидан жой олиб келяпти, иккинчи - Гонконг (79 миллиардер).

Умуман олганда, топ-10 қуйидагича кўринишга эга:

ШаҳарМиллиардерлар сониУмумий бойликШаҳардаги энг бой одам
Нью-Йорк, АҚШ84$469,7 миллиардМайк Bluмберг, Bloomberg LP
Гонконг, Хитой79$355,5 миллиардЛи Кашин, Чеунг Конг Group
Москва, Россия71$336,5 миллиардЛеонид Михелсон, «Novateк»
Пекин, Хитой61$193,3 миллиардВан Сзянлин, Dalian Wanda Group
Лондон, Буюк Британия55$226 миллиардМихаил Фридман, «Алфа-Групп»
Шанхай, Хитой45$110,7 миллиардКолин Хуан, Пиндуодуо
Сан-Франциско,АҚШ42$109,2 миллиардДастин Московис, Facebook
Шэньчжэнь, Хитой39$190,5 миллиардМа Хуатен, Tencent
Сеул, ЖанубийКорея38$99,9 миллиардЛи Кун-Хи, Samsung
Бомбей, Ҳиндистон37$184,4 миллиардМукеш Амбани, Reliance Industries

Изоҳ
Асосий янгиликлар