Тошкентда 19 март куни Халқаро картошка куни нишонланади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Шу куни Картошка етиштирувчилар уюшмасида кўргазма ва кооперацион биржа бўлиб ўтади. Унда йирик фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилар ва ўғит етказувчилар, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, ритейл-тармоқлар эгалари, шунингдек, МДҲ ва Европадан меҳмонлар иштирок этади.
Тадбирни ўтказишдан мақсад — картошка етиштириш соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш учун халқаро майдончани яратиш, хорижий ишлаб чиқарувчилар технологияларини жалб этиш.
Тадбир давомида картошка фри ва ёрмаларини ишлаб чиқариш заводининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Лойиҳа Agrover қишлоқ хўжалик компанияси иштирокида амалга оширилган.
Изоҳ (0)