Эквадорнинг Манаби провинциясида кокаин партиясини олиб ўтаётган унчалик катта бўлмаган самолёт ҳалокатга учради, дея хабар беради «РИА Новости».
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари берган маълумотларга кўра, самолёт хорижий рўйхатдан ўтган бўлиб, унинг бортида икки киши бўлган.
Улар жароҳатланган ва қўриқчилар кузатувида касалхонага етказилган. Улар кўрсатма беришдан бош тортаётган бир вақтда, ҳукумат ҳатто уларнинг фуқаролигини ҳам аниқлай олмади.
Самолёт ҳалокатга учраганидан сўнг ёнғин бошланган ва кокаиннинг бир қисми жойида ёниб кетган.
Эквадорнинг ўзи деярли гиёҳванд моддалар ишлаб чиқармайди, аммо у Перу ва Боливиядан тақиқланган модда учун транзит мамлакат ҳисобланади.
Изоҳ (0)