Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Мадриднинг «Реал» клуби аргентиналик мутахассис Сантьяго Соларини истеъфога чиқариб, клубнинг янги бош мураббийи номини эълон қилди.

Фото: Twitter / @realmadrid

Фото: Twitter / @realmadrid

Унга кўра, «Реал»ни яна франциялик Зинедин Зидан бошқаради. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.

Зидан билан Мадрид клуби 2022 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Зидан «Реал» билан Европа Чемпионлар Лигасида кетма-кет уч марта ғолиб чиққандан сўнг хайрлашганди.

Зидан 2016—2018 йилларда «Реал»ни бошқарди. У Чемпионлар Лигасидаги кетма-кет ғолибликлардан ташқари, 2 бор УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида, шунингдек, 1 мартадан Испания Кубоги ва Испания Ла Лигаси ғолиби бўлди. «Реал» француз қўл остида 149 та ўйин ўтказиб, 104 та ўйинда ғалаба қозонди. 16 та ўйинда мағлубиятга учраб, 29 та ўйинда дуранг қайд этган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар