«Дарё» навбатдаги ижтимоий тармоқлар дайжестини тақдим этади. Ўтган ҳафтадаги энг сара пост ва диққатга сазовор изоҳларни бизда кузатишда давом этинг.
Ўтган ҳафта аёлларимизнинг расмий байрами (норасмийси — ҳар куни) 8 март куни катта қувончлар билан бўлиб ўтди. Ижтимоий тармоқда бу ҳақда турли-туман постлар ва изоҳлар битилди.
Кўпчиликнинг диққатини тортган табрик постлардан бири — ўзбекистонлик талаба ёрдамида машҳур «Ювентус» футболчиси Войцех Шчесни бизнинг аёлларни видеотабрикнома орқали табриклаган пости бўлди.
Facebook’нинг BBC саҳифасида яхши бир пост эълон қилинди,«Америка қизи ўзбек рақсини дунёга танитмоқда» номли.
Америка қизи ўзбек рақсини дунёга танитмоқда
Калифорнияда туғилиб ўсган Тара Пандеянинг Ўзбекистонга афтидан ҳеч алоқаси йўқ. Лекин болалигиданоқ у ўзбек санъатига ошиқ бўлган.
Раққоса она ва санъатсевар ота қўлида ўсган Тара Шарқ маданияти борасида Ғарбда мавжуд бўлган нотўғри қарашларни йўқ қилишни истайди.
У бутун дунё бўйлаб ўзбек ва Марказий Осиё рақсларини ижро этиш билан бирга Лондондаги университетда илмий иш ҳам олиб бормоқда.
Бобурийлар тарихидан илҳомланган Тара Ҳиндистон саройларидаги рақснинг Ўзбекистонга қандай боғлиқлиги бўйича илмий ишини якунига етказиш арафасида.
Тара Пандея ўзбек рақсини ижро этиш билан бирга жаҳонга машҳур Cirque de Soleil циркида ҳам раққоса бўлиб ишлаган ва беш қитъада томоша берган, дейилади постда. Ушбу пост раққоса қизнинг ўзбекча рақслари видеоси биланжойланган. Офарин, Тарахон!
* * *
Машҳур журналист Хайрулла Ҳамидов Facebook-саҳифасига одамни ўйга чорловчи мақола жойлади, у мингга яқин like тўплади.
Жанубий Кореяда яшайдиган бир йигит Facebook-саҳифасига Кореядаги электр муаммоси қандай ҳал бўлгани ҳақида пост ёзиб, бизнинг «Электросеть» раҳбарларимизга маҳорат мактаби ўтиб берди.
Аҳмоқ билан тортишаётганингда у ҳам худди шу ишни қилаётган бўлади.
Telegram’га ўтамиз.
Фаол каналллардан бири — @uztwit карикатура эълон қилди. Унда халқ таълими тизимини ислоҳ қилишдаги бошқа ташкилотларнинг совуққонлиги ҳажв остига олинган.
Фото: Telegram
Ишла, ўнгла, керак бўлса 25 соат ишла, қанча қарсак ёки танқид керак бўлса мана биз турибмиз, ҳурматли халқ таълими ходимлари, деб турган масъуллар бир сурат остида.
* * *
Яна бир канал — @bugunning_gapi эълон қилган постда Президентнинг исм-шарифини олган эгизакларга машина бериб, Президент исм-шарифини олмаган уч эгизак қизга бўлаётган эътиборсизлик, шунингдек, бола парвариши учун берилаётган нафақа тўлаш тизимидаги коррупция ҳолати ҳақида фикр юритди. Постни каналга ташриф буюриб ўқиб чиқишингиз мумкин.
* * *
Telegram’даги «Мутафаккир» каналида юмористик пост эълон қилинди. Постни тўлиғича келтирамиз.
Ҳазрат Навоий шу замонимизда яшаб, «Хамса»ни ёзиб интернетга, Facebook’ка қўйганларида нима бўларди Тахминан шундай шарҳлар ёзиларди:
Сайхун Саййид: Шоди Хуррам! Алишер акага ҳурматимиз бор, лекин бор гапни айтяпман. Биринчидан, муҳтарам Президентимиз «замонамиз қаҳрамонларини яратинглар» дедилар. Алишер Навоийнинг «Хамса»сида бирорта қаҳрамон замонамизга хос эмас. Иккинчидан, қаҳрамонлар миллий эмас.
Gold Spiderman: Тўғри этасиз. Ну братан, Алишер ака, асаризда вапше миллий герой йўқ. Например, «Фарҳод ва Ширин»да бош қаҳрамон Фарҳод хитойлик (Made in China, вах-хах-ха), такой тёлкаси Ширин бўса Арманистондан, «Лайли ва Мажнун» олсак, бу севишганларни иккаласиям араб экан.
Сайхун Саййид: «Садди Искандарий»даги Искандар ҳам бу ерликмас.
Gold Spiderman: «Сабъайи Сайёр»даги {резидент ким эди, персидский? Ҳа, Баҳром. Ока, Баҳром ҳам эронлик, бўттанмас.
Рассом Туз: Халқ бир бурда нон ғамида очдан ўлаяпти-ю, бу ўзбек зиёлилари эртакка ўхшаган нарса ёзиб юрибди!
Абу Фулон ибн Таптазон: Алишер ака! Тақсир, асарингиз шаръий қоидаларга амал қилиб ёзилмаган. Айрим жойларда ширк қилгансиз. Бунақада куфрга тушиб қоласиз. Маслаҳатим олиб ташленг!
Сарвар Салим: Абу Фулон ибн Таптазон! Аввал ўзинг шунақа асар ёзиб қўйгинде кейин гапир!
Абу Фулон ибн Таптазон: Ман бу гапимни сан атеистга айтмадим тушундингми?!
Max Fisher: Новвой ока, асариззи ссилка қиворин бизам ўқийлу.
Ҳамидбек Юсупов: «Новвой ока»мас «Навоий ака» бўлади. Новвой нон ёпади-ку.
Жентльмен Мистер: Max Fisher! Қизболага бунақа муомала қилиб бўлмайди.
Max Fisher: Жентльмен Мистер! Мақипти? Тролл! Қизболалигини текшириб кўрдингми?
Гулчирой Гулмоҳим: Max Fisher! Мана шу пост эгаси, тоис шу «Хамса»ни автори Алишер Навоий санга ўхшаган аднўчилар ҳақида жуда билиб ёзган-де. Ишқилиб ўша текстда «аднўчилар энг паст кишилар» деган. Ким ўқиган шуни?
Мирзо Қулқул: Нима деган шу ердан қўйворинг, ўқийлик.
Бек Бек Ўзига бек: Алишер ока узр! Ман вапше чунмадим. Тоғда юрган Фарҳодда телпон бўлганида Ширинни аҳволидан хабардор бўп турарди SMS ёзиб. Ока, раз асарни ёзаркансиз, Фарҳодди қўлига iPhone бўлмасаям, мундайроқ Nokia телпон тутқазиб қўймабсиз-де.
Изоҳ (0)