Қишлоқ хўжалиги вазирлигида соҳа бўйича ўзбек—рус ишчи гуруҳининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Россия делегациясига Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин бошчилик қилди. Учрашув давомида томонлар agrosаноат соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, келгуси режалар аниқланди.
Россия томони икки давлат ўртасидаги «Яшил йўлак»лар қаторига яна 4 таси қўшилиб, уларнинг умумий сони 11 тага етганини маълум қилди. Энди соддалаштирилган божхона расмийлаштирилуви Астрахань, Держинск, Санкт-Петербург ва Коломна пунктларида ҳам қўлланилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини божхона расмийлаштирилуви жараёнида фитосанитария назоратини ўтказишни янада соддалаштириш мақсадида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйишга қарор қилинди.
Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш бўйича истиқболли лойиҳалардан бири икки давлат вилоятларида улгуржи савдо марказларини ташкил этишдир. Россия томони Ўзбекистонда ташкил қилиниши режалаштирилаётган марказларга «Росагромарказ»ни интергация қилишга тайёрлиги маълум қилинди. Бу ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита Россиянинг улгуржи бозорларига етказишга имкон яратади.
Изоҳ (0)