Афғонистоннинг марказий қисмида «Толибон» ҳаракати командири ўлдирилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Хабарда айтилишича, командирнинг ўлими Вардак провинциясидаги авиазарбадан кейин содир этилган.
«Давлат хизматчилари ва тинч аҳолига қилинган ҳужумлар ортида у турибди», — дейилади хабарда.
Вардак провинцияси Афғонистоннинг барқарор бўлмаган ҳудуди ҳисобланади. 2019 йил январь ойида 120 нафар афғон хавфсизлик ходимлари ҳарбий базага ва Майдан-Вардак провинциясидаги полиция машғулот марказига қилинган жангари ҳужумлар пайтида вафот этган.
Изоҳ (0)