Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

8 март, жума куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 27-тур баҳсларига старт берилди.

Фото: Ла Лига

Фото: Ла Лига

Турнинг илк ўйинида «Атлетик Б» жамоаси ўз уйида «Эспаньол»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

9 март, шанба куни Диего Симеоне қўл остидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз майдонида «Леганес» жамоасини синовдан ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади.

Шу куни мусобақа жадвалида биринчи ўринда бораётган Лионель Месси етакчилигидаги «Барселона» клуби «Камп Ноу» стадионида «Райо Вальекано» билан баҳсга киришади. Беллашувга соат 22:30 да старт берилади.

Турнинг со ‘нгги ўйинида кетма-кет мағлубиятларга учраётган Сантьяго Солари бошқарувидаги Мадриднинг «Реал» клуби сафарда «Вальядолид» билан ўйнайди. Ўйин тунги вақт билан 00:45 да бошланиши белгиланган. Эслатиб ўтамиз, «Қироллик клуби» ЕЧЛнинг 1/8 финалида Нидерландиянинг «Аякс» клубига мағлуб бўлиб, мусобақадаги юришини тўхтатганди.

26-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Ла Лига

27-тур баҳслари

8 март, жума

«Атлетик Бильбао»—«Эспаньол» 1:1

Голлар: 0:1 – 9 Феррейра, 1:1 – 80 Рауль Гарсия.

9 март, шанба

«Алавес»—«Эйбар» 17:00

«Атлетико Мадрид»—«Леганес» 20:15

«Барселона»—«Райо Вальекано» 22:30

«Хетафе»—«Уэска» 00:45

10 март, якшанба

«Сельта»—«Бетис» 16:00

«Жирона»—«Валенсия» 20:15

«Севилья»—«Реал Сосьедад» 22:30

«Леванте»—«Вильярреал» 22:30

«Вальядолид»—«Реал Мадрид» 00:45

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар