Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Нью-Жерси штатида яшовчи АҚШнинг ишсиз фуқароси Mega Millions лотереясида 273 миллион доллар ютиб олди, деб хабар берди «Корреспондент.net».

Фото: AP

Фото: AP

Хабарда айтилишича, 54-ёшли Майк Вирски ўтган йил кузида 15 йиллик турмушидан сўнг ажрашган. Охирги йили иш қидирган, бироқ уни анчадан бери ҳеч қаерга суҳбатга чақиришмаган.

Энди эса янги миллионер умуман ишлаш ниятида эмас. У аввал ўзига янги пикап, сўнг онаси учун машина сотиб олиб, унинг уйини таъмирламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШлик фуқаро лотереяда 1,5 миллиард доллар ютиб олган. Ирландиялик фуқаро эса лотереядан 175 миллион евро ютиб олиб мамлакатда рекорд даражани қайд этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар