Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Адҳам Исломов лавозимидан озод қилинди, дея хабар қилди «Газета.uz».
Адҳам Исломов (1976 йилда туғилган) 2018 йил февралидан раис ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган, унга қадар Президент девонининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати бош маслаҳатчиси эди.
Марказий банк раиси ўринбосари лавозимига 2017 йил сентябридан «Ўзagrosуғурта» суғурта компаниясини бошқариб келаётган Саидқаҳҳор Холхўжаев тайинланди.
Изоҳ (0)