9 март, шанба куни профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Исроил Мадримов (1 та ғалаба, 1 нокаут) АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзининг иккинчи жангини венесуэлалик Фрэнк Рохасга қарши ўтказади.
«Мақсадим жиддий. Буни биринчи жангнинг ўзидаёқ камар учун рингга чиқиб кўрсатган эдим. Энди уни ҳимоя қилиб, ўз йўналишимнинг асосий камарига эга чиқмоқчиман. Бунинг учун янада жиддий рақиблар танлаш керак. Бу, аввало, катта тажриба орттиришга ёрдам беради. Шу боис ҳам мана шу венесуэлалик рақибни танладик. Унинг статистикасига эътибор қаратган бўлсангиз, 24 ғалабадан 23 тасини нокаут эвазига қўлга киритган ва 2 бор мағлуб бўлган. Шунинг учун мазкур рақибда тўхталдик. Бўлажак баҳсда ғалаба қозониб, уни барча аёлларимизга, аввало, онамга бағишламоқчиман», – дейди Исроил Мадримов Миллий олимпия қўмитасига берган интервьюсида.Таъкидлаш жоиз, баҳс маҳаллий вақт билан 9 март санасига белгиланган бўлса-да, Тошкент вақти билан 10 март куни эрталабга тўғри келади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)