Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси билан билан ҳамкорликда МИБ иш юритувидаги ижро ҳужжатлари қарздорлик ундируви бўйича қўшма рейд-тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Қўшма тадбирнинг 30 кунида ундирилган жарима миқдори 11 761 746 865 сўмни ташкил қилди. Жами 39 148 нафар қоидабузар аниқланган.
Тошкент шаҳар ҳайдовчиларининг бошқа вилоятларда содир этган ҳуқуқбузарликлари бўйича 15 819 нафар ҳайдовчидан жами 5 585 272 635 сўм жарима ундирилди.
Бюронинг Тошкент шаҳар иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича ЙҲХБнинг патруль хизмат автомобилларида ўрнатилган автоматик мослама ёрдамида 30 кунда 14 214 та қоидабузарлардан 4 656 064 202 сўм жарима ундирилган. Олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида эса 1 633 341 533 сўм жарималар ундирилган бўлиб, жами 6 801 та қоидабузар аниқланган.
Жарима майдончасига 54 та автотранспорт жойлаштирилди.
Изоҳ (0)