5 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистика соҳасига оид ҳуқуқий-норматив актларга ўзгартириш киритиш орқали уларни такомиллаштириш бўйича навбатдаги давра суҳбати муҳокамалари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Тадбирда журналистика соҳасида илмий фаолият олиб бораётган мутахассислар, электрон ва босма ОАВ бош муҳаррирлари, ҳуқуқшунослар, журналист ва блогерлар иштирок этди.
Муҳокамалар давомида давлат органларининг ОАВ сўровномасига кўра талаб қилинган ахборот билан таъминлашга жавоб берадиган қонунчилик механизмини такомиллаштириш кераклиги айтилди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов матбуот хизматлари талаб даражасида ишламаётганини таъкидлади.
Шунингдек, журналистларнинг умуммиллий гувоҳномасини жорий этиш, медиа-омбудсман институти фаолиятини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)