Россиянинг Воронеж вилояти арбитраж суди «Возрождение» банкининг ўзбекистонлик бизнесмен Тоҳиржон Жалиловнинг банкрот деб топиш тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқади.Бу ҳақда «KP.ru» хабар берди.
Қайд этилишича, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси бошқаруви раиси Тоҳиржон Жалиловнинг Uz-Daewoo автомобиллари сотуви билан шуғулланган «КМ/Ч» дилерлик тармоғида салмоқли улуши бўлган.
Ушбу тармоқ қарзлари туфайли 2015 йилдан бери молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Шу сабабли тахминан ўша вақтлардан бошлаб янги автомобиллар Воронежга етказиб берилмаган.
«Возрождение» банкининг молиявий талаблари суммаси ошкор этилмаган.
Изоҳ (0)