«Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ, Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида жорий этилаётган Хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида татбиқ этилади ва босқичма-босқич амалга оширилади.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари ички ишлар бошқармаларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ташкил этилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тошкент метрополитенида ички ишлар бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими негизида вазирликнинг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ташкил этилади.
2019 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармаси ташкил этилади.
Изоҳ (0)