Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳарбий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳаво ҳудудидан фойдаланиши тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2018 йил 12 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 18 февралда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳарбий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳаво ҳудудидан фойдаланиши тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2018 йил 12 октябрь) ратификация қилинди.
Изоҳ (0)