4 март куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан ўтувчи «Қодрия—Оққовоқ» темир йўл бекатлари оралиғининг 16-километрида юк поезди Қибрай қишлоғининг Бирлик кўчасида яшаган М.М.ни эҳтиётсизлиги сабаб уриб кетган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса оқибатида М.М. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этди.
«Ҳурматли фуқаролар! Темир йўлни кесиб ўтаётганда ҳушёрликни ошириб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз», дейилади ИИВ хабарида.
Изоҳ (0)