Қозоғистонда бортида ўзбекистонликлар бўлган автобус йўл чеккасидаги ариққа қулаб тушди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитасининг матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади Sputnik.
Микроавтобусда 15 киши бўлган. ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Йўловчилар Жимпити посёлкасидаги исиниш пунктига эвакуация қилинган.
Авария ҳайдовчи қор қоплаган Самара—Чимкент трассасида бошқарувни йўқотганлиги сабабли юз берган.
Изоҳ (0)