2019 йилнинг 3 март куни Москва шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1986 йил 4 октябрда Наманган шаҳрида туғилган Ўзбекистон фуқароси Сардорбек Акрамович Ғафуров ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси маълумотларига таяниб Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар берди.
Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси берган хабарга кўра ҳодиса вақтида жароҳат олган 20 ёшли Саиджон Уксан ўғли Урунов 1-сон шаҳар клиник шифохонасига юборилган.
Мазкур масала Элчихона Консуллик бўлими назоратида турибди.
Изоҳ (0)