Туркиянинг «Ўрмон хўжалиги вазирлиги» Тошкент шаҳрига 30 мингдан ортиқ дарахт кўчатини туҳфа қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Келтирилган кўчатлар иссиқхонада сақланмоқда. Ҳозирда улар транспортировкадан сўнг акклиматизациядан ўтмоқда. Кўчатлар орасида манзарали дарахтлар, игнабаргли дарахтлар ва буталар мавжуд», — дея таъкидланади хабарда.
Кўчатлар баландлиги 1,5—2 метр бўлгунча, далада махсус тайёрланган участкага вақтинчалик ўтқазилади, шундан сўнг пойтахт кўчаларига кўчирилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда келаётган баҳорда 410 мингга яқин мевали ва манзарали дарахт экиш режалаштирилаётганлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)