Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети декани Сирелчук Николаевич ТАТУ ректори маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Техника фанлари номзоди, доцент Сирелчук Игорь Николаевич 2019 йилнинг 1 мартидан ТАТУ ректори маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган.
Игорь Сирелчук 1985−1990 йилда Минск радиотехника олийгоҳини тамомлаган. 2017 йилдан ҳозирги кунга қадар Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетида декан лавозимида фаолият юритиб келган.
Изоҳ (0)