Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, вилоят бош архитектори Норқул Содиқов ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Аввалроқ Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бобур Элмуродов Самарқанд вилоят бош архитектори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)