Москва шаҳрида Украина фуқароси ўзбекистонлик эркакни пичоқлаб ўлдириб қўйди, деб хабар берди Sputnik.
Қотиллик содир бўлган пайтда 1984 йилда туғилган аёл ва 1978 йилда туғилган эркак биргаликда спиртли ичимлик ичаётган бўлган. Аёл ўзаро жанжалдан сўнг, эркакнинг кўкрагига пичоқ билан урган.
Ҳозирда украиналик аёл қотиллик содир этганликда гумонланиб қўлга олинган.
Ўзбекистонлик эркак шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.
Қотиллик сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)