Тошкент—Бухоро йўналишидаги магистраль йўлнинг Сирдарё вилоятидан чиқиш қисми вақтинча ёпиб қўйилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи« мухбири хабар берди.
Маълумотларга кўра, бунга айни шу ҳудудда Nexia русумидаги автомобиль ёниб кетгани сабаб бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, автомобиль Андижон вилоятида яшовчи фуқарога тегишлидир. Ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар, барча аланга ўчирилишини кутиб турган.
Машина ичида бўлганларнинг аланга бошланган вақтда салондан чиқиб улгургани айтилмоқда.
Кўнгилсиз ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот йўқ. Олов қандай келиб чиққани ҳам номаълум бўлиб турибди.