2019 йилнинг 3—5 март кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Қатарда бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Доҳа шаҳрида Ўзбекистон—Қатар музокаралари бўлиб ўтади.
Унда икки томонлама муносабатларнинг қатор масалалари, ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинади.