Ла Лига. «Реал» яна ўз майдонида «Барселона»га ютқазиб қўйди (видео)
2 март, шанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 26-тури доирасида 4 та ўйин якунланди.
Пабло Мачин қўл остидаги «Севилья» клуби сафарда «Уэска» билан баҳсга киришди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Хуанпи ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқага келиб Виссам Бен-Йеддер ҳисобни тенглаштирди. Беллашувнинг сўнгги дақиқаларида Эзекиэл Авила «Севилья» дарвозасини ишғол қилиб, ўйинга нуқта қўйди (2:1).
Шу тариқа «Севилья» сафарда кечган ўйинда кичик ҳисобда мағлубиятга учраб, 3 очкони қўлдан бой берди
Шу куни мазкур турнинг марказий ўйини «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечди. Унда икки азалий рақиб «Реал Мадрид» ҳамда «Барселона» клублари ўзаро жанг қилди.
Беллашувнинг 26-дақиқасида Иван Ракитич томонидан киритилган гол каталонияликларнинг ғалабасини таъминлади ва жамоа 3 очкога эга бўлди.
Ла Лига
26-тур баҳслари
2 март, шанба
«Эспаньол»—«Вальядолид» 3:1
Голлар: 1:0 — 1 Иглесиас, 1:1 — 17 Алкарас, 2:1 — 55 Эрмосо, 3:1 — 65 Ли Ву«Вильярреал»—«Алавес» 1:2
Голлар: 0:1 — 54 Марипан, 1:1 — 61 Касорла, 1:2 — 77 Инуи«Уэска»—«Севилья» 2:1
Голлар: 1:0 — 7 Хуанпи, 1:1 — 84 Бен Еддер, 2:1 — 90 Авила«Реал Мадрид»—«Барселона» 0:1
Гол: 0:1 — 26 Ракитич«Реал Мадрид»: Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Регилон, Модрич, Каземиро (Иско, 75), Винисиус Жуниор, Кроос (Вальверде, 55), Бэйл (Асенсио, 61), Бензема
«Барселона»: тер Штеген, Алба, Пике, Сержи Роберто, Лангле, Ракитич, Артур (Видаль, 71), Бускетс (Семеду, 90), Дембеле (Коутиньо, 78), Суарес, Месси
Огоҳлантиришлар: Бускетс (2), Рамос (61), Ленгле (63), Асенсио (82), Карвахаль (89)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!