Келаси мавсумдан Ла Лигада учрашувлар шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес маълум қилди.
«Энди душанба куни ҳеч қандай футбол бўлмайди. Келаси мавсумдан ўйинлар шанба ва якшанба кунлари ўтказилади. Жума борасида ҳам бир қарорга келамиз. Ҳамма учун энг яхшисини қиламиз деб умид қиламан. Пул муҳим, аммо мухлислар ундан ҳам муҳим»,— дейди Рубиалес.Аввалроқ испаниялик футбол мухлислари душанба куни футбол баҳслари ўтказилмаслигини ёқлаб, намойишлар уюштирганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)