«Манчестер Юнайтед» келаси мавсумдан Оле-Гуннар Сульшерни жамоанинг тўлақонли бош мураббийи сифатида тасдиқлаши мумкин.
ESPN’нинг хабар беришича, ҳозирда клуб раҳбарияти Сульшердан бошқа вариантни кўрмаяпти. «Қизиллар» бошқа мутахассис билан шартнома имзоламайди.
Дастлаб «Юнайтед» Сульшерни мавсум охирига қадар номзод сифатида ҳисоблаган бўлса-да, кейинчалик таниқли мураббийни таклиф қилишни режалаштирганди. Унинг ўрни эса ортда қолган даврда сезиларли даражада мустаҳкамланди.
Жозе Моуриньо клубни тарк этгандан сўнг «қизил иблислар» Сульшер қўл остида 15 та ўйин ўтказди. Шулардан 12 тасида ғалаба қозонди, 2 та учрашувда дуранг натижа қайд этган бўлса, атиги битта беллашувда мағлубиятга учради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)