АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари самолёти «Очиқ осмон» бўйича шартнома доирасида Россия ҳудуди устидан навбатдаги кузатувни ўтказмоқда. Бу ҳақда PlaneRadar авиация ресурсларининг Twitter’даги саҳифасида хабар берилган.
Маълумотларга кўра, Boeing ОC-135B кузатув самолёти Комсомольск-Амур устидан Улан-Удэ йўналиши томон ҳаракатланган. Москва вақти билан соат 08:20 да у Чита яқинида бўлган. PlaneRadar хабарида қайд этилганидек, Америка томони ўтган гал разведкани охирига етказмаган.
Мутахассисларнинг фикрича, АҚШ Чита ҳудудида жойлаштирилган ракеталар бригадасига қизиқиш билдирмоқда.
Аввалги рейс 22 февраль куни амалга оширилган. Қайд этиш лозимки, бу 2017 йилнинг ноябридан буён биринчи разведка саналади. Узоқ танаффусга Москва ва Вашингтон ўртасидаги кескин муносабатлар сабаб бўлган.
«Очиқ осмон» шартномаси 1992 йилнинг март ойида Хелсинки шаҳрида имзоланган. Унда ЕХҲТга аъзо 23 давлат иштирок этади. Шартнома маълумот йиғиш учун ушбу давлатларнинг ҳудудлари осмонида разведка ўтказиш имконини беради.
Изоҳ (0)