Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарёда қалбаки 50 минг сўмлик пулларни ўтказишга уринганлар қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг 2019 йил 30 январдаги ҳукми билан сурхондарёлик уч нафар шахс ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми «в» банди билан, яъни қалбаки пул ўтказганлиги учун айбдор деб топилди.

Ш.Н., Ч.Б. ва Д.У. ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, 50 минг сўмлик купюрадаги қалбаки пулларни Сурхондарё вилояти ҳудудидаги бозорлар, савдо объэктлари ва бошқа жойларда ўтказиш мақсадини кўзлайди. Улар 2018 йил 13 сентябрь куни соат 10:30 атрофида Қизириқ тумани, «Обод юрт» маҳалласида жойлашган мол бозорида Д.П.дан бир бош сигирни 5 миллион сўмлик купюрадаги қалбаки пул эвазига сотиб олади. Д.П. пуллар унда шубҳа уйғотганлиги сабабли бу ҳақда ИИБга ходимларига мурожаат қилган ва қонунбузарлар қўлга олинган.

Судда аниқланган ҳолатларга кўра, ушбу пул маблағлари Тошкент вилоятида ишлаб чиқарилган (бу ҳолат юзасидан алоҳида жиноят иши мавжуд).

Суд судланувчиларга нисбатан жазо тайинлашда содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳукм чиқарди.

Жиноят иши бўйича ашёвий далил сифатида эътироф этилган 184 дона 50 минг сўмлик қалбаки купюралар йўқ қилиниши белгиланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади