Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида «Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштириш ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида«ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Қонун ҳукумат ишини ташкил этишни тубдан яхшилаш, ижро этувчи ҳокимият органларининг бугунги кун талабига жавоб берадиган, сифат жиҳатидан янги тизимини шакллантиришга қаратилган.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилиб, маъқулланганидан кейингина Президент томонидан лавозимга тасдиқланиш тартиби жорий этилмоқда.

Барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришишга ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳаларни стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигига асосланган ҳолда баҳолаш тизими яратилади.

Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилиши юзасидан ҳар чорак якуни билан ҳисобот тақдим этиб боришлари тўғрисидаги тартиб жорий этилмоқда.

Сўзга чиққанлар қонуннинг қабул қилиниши ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратини кучайтиришга, Вазирлар Маҳкамасини шакллантиришнинг демократик тартиб-таомилларини таъминлашини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди: сўнгги суткада 141 кишида касаллик қайд этилди
Дунё
Alibaba асосчиси Жек Ма Хитойни тарк этгани маълум бўлди