27 февраль, чоршанба куни АПЛ 28-тури доирасида «Кристал Пэлас»га қарши кечадиган ўйиндан олдидан «Манчестер Юнайтед» таркибида катта муаммолар юзага келди.
Ўн нафар жароҳат олган футболчининг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда, деб хабар берди Goal.
Ҳимоячилар Фил Жонс, Маттео Дармиан ва Антонио Валенсия аллақачон жароҳат олган ўйинчилар рўйхатидан ўрин олган.
Ярим ҳимоячи Неманья Матич «Ливерпуль»га қарши кечган ўйиндан аввал, вингер Антони Марсиал эса ПСЖга қарши ўйинда жароҳат олди.
«Мерсисайдликлар» билан бўлиб ўтган учрашувнинг 1-бўлимидаёқ 4 нафар футболчи жароҳат олди. Мазкур ўйинда «манкунианлар» 3 марта мажбурий ўйинчи алмаштирди: Хуан Мата, Андер Эррера ва Жесси Лингард (ўзи ҳам захирадан тушган эди). Маркус Рэшфорд ўйин якунига қадар жароҳати билан ўйнашга мажбур бўлди.
Бундан ташқари ёш ҳужумчи Мейсон Гринвуд ҳам жароҳат олган. Сульшер уни тезроқ тузалишини ва машғулотларда тезроқ кўришни хоҳлаганди.
Марсиал, Матич, Жонс, Дармиан, Валенсия «Кристал Пэлас»га қарши кечадиган ўйинни катта эҳтимол билан ўтказиб юборади. Қолганларнинг тақдири эса ҳамон номаълумлигича қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)