• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ғузорликлар электрга пул тўлаш учун бир кунлаб вақт сарфлаётганидан шикоят қилмоқда

    «Дарё» таҳририятининг Telegram’даги манзилига юборилган мурожаатларнинг бирида Ғузор туман электр таъминоти корхонаси ёнидаги узундан узоқ навбатлар тилга олинади. Гап исботи билан деганларидек, мурожаатчи мурожаатига узоқ навбатлар акс этган фотосуратларни ҳам илова қилган.

    Фото: «Дарё»

    Мурожаатчи қай даражада ҳақ эканлигини билиш мақсадида Ғузор туманига йўл олдик.

    25 февраль куни соат 10:00 да туман электр таъминоти корхонасида бўлганимизда, ҳақиқатдан ҳам электр тармоқлари корхонаси ёнидаги дарчада чамаси 40–50 нафар кишидан иборат навбат юзага келганлигига гувоҳ бўлдик.

    Фото: «Дарё»

    Навбатда турган кишиларни суҳбатга чорлаймиз.

    «Йил бўйи шу аҳвол, — дейди тумандаги «Янгиҳаёт» маҳалласидан келган истеъмолчи Нафиса Носирова. – Ҳар 20 кун ёки бир ойда пул тўлаш учун келаман, бирор марта ҳам навбатсиз ишим битмаган. Ҳар сафар узундан узоқ навбатда турамиз».

    Нафиса Носирова.

    Нафиса Носирова.
    Фото: «Дарё»

    Ўзини Улаш Қурбонов дея таништирган истеъмолчининг айтишича, электр токи учун пластик карточкага пул тўлаш муаммо эмас, почтанинг 4–5 нафар кассирлари доимий равишда ишлаб туришади.

    «Ҳамма гап «загрузка»да, — дейди Улаш Қурбонов. – Кассага пул тўлаб қайтганимиздан кейин, пулни «загрузка» қилиш учун бир кунлаб кутган пайтларимиз бўлади. Ҳар сафар шу муаммодан азият чекамиз. Бу ҳолат 2016 йилдан бери бор. Наҳотки, раҳбарлар шу муаммони ҳал этиш учун дарчага битта ходим эмас, 2–3 нафар ходим қўйиш иложисини қилишолмаса?»

    Улаш Қурбонов.

    Улаш Қурбонов.
    Фото: «Дарё»

    Истеъмолчилардан яна бири Тўйчи Бўроновнинг сўзига кўра, «загрузка» учун камида бир соат вақт кетади. «Баъзан эса 2–3 соатлаб шу ерда қолиб кетамиз, уруш-жанжал бўлади, — дейди Тўйчи Бўронов. — Бақир-чақир, аёллар ёш болаларини ташлаб келишади. Шу ҳолатларни электр таъминоти корхонаси раҳбари ҳам кўриб турибди-ку. Нега жим туриб кузатмоқда?»

    «Илгари халқ пул тўламайди дейишарди, энди халқ пул тўлаш учун навбатда турибди, — дейди Илҳом Ботиров исмли истеъмолчи. – Шундай экан, халқ учун ҳам шароит яратиш керак-да. Бор-йўғи битта «загрузка» қиладиган жой бор. Соатлаб навбатда туриб, вақтимиз беҳуда кетяпти. «Свет»га 30 минг сўм тўлаш учун бир кун вақт сарфлаймиз».

    Фото: «Дарё»

    «Электр таъминоти корхонаси раҳбарига ҳам бу ҳақда айтдик, — дейди Манзура Мажидова. – Аммо ҳеч қандай ҳаракат йўқ. Бизни тинглашмайди ҳам. Лекин бориб текширишни жуда яхши билишади. 4–5 та «загрузка» қиладиган жой қилиб қўйишсин. Муаммо бўлмайди».

    «Тўланган пулни пластик карточкага юклаш учун навбат юзага келаётгани ҳақида вилоятга ҳам билдирганмиз, — дейди Ғузор туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Эркин Пардаев. – Бизда «загрузка» қиладиган 2 та ускуна бор эди. Бири куйиб қолди. Бунга ҳам икки ой бўлди».

    Эркин Пардаев.

    Эркин Пардаев.
    Фото: «Дарё»

    Эркин Пардаевнинг айтишича, туман электр таъминоти корхонаси «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖга 2018 йил 12 ноябрь куни билдирги берган. Bildиргида туман электр таъминоти корхонаси Ғузорда пластик карточкали ҳисоблагич ўрнатган истеъмолчилар сони 12 225 нафарга етганлигини маълум қилиб, навбат юзага келиши аҳоли эътирозига сабаб бўлаётгани айтилган ва туманни 2 дона IC CARD «загрузка» аппарати билан таъминлаш сўралган.

    Фото: «Дарё»

    Эркин Пардаев «Дарё» мухбирининг «Мазкур мурожаатга мутасадди ташкилот қандай жавоб берди, муаммо қачон бартараф этилар экан?» деган саволига «Жавоб беришди, албатта» дейишдан нарига ўтмади. Нима деб жавоб беришган, муаммо қандай бартараф этилади бу ҳақдаги саволларимизга Эркин Пардаевдан тайинли жавоб ололмадик.

    Фото: «Дарё»

    «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқолари» АЖ билан ушбу масала юзасидан боғланганимизда, телефонга жавоб берган ходим раҳбарият туманлар билан селектор мажлиси ўтказаётганини, тез орада ушбу масалага масъул бўлган мутасадди қўнғироқ қилиб, бу ҳақда маълумот беришини айтди. Бироқ бизга ҳозирча бу хусусида ҳеч ким ҳеч қандай маълумот бермади.

    27.02.2019, 12:40   Изоҳ (0)   17459
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Файзулла Қосимов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

    27.02.2019, 12:37

    Ҳиндистон—Покистон можароси туфайли Тошкент-Амритсар йўналишида учган Boeing самолёти Тошкентга қайтмоқда

    27.02.2019, 12:23

    Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли кондан 814 кг руда тошларини ўғирлаган шахслар ушланди

    27.02.2019, 12:10

    «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасидаги кредитлар 8 фоизлик ставка билан берилади

    27.02.2019, 11:47

    Америкалик блогерлар бутун дунёни Ўзбекистонга ташриф буюришга чақирди (видео)

    27.02.2019, 11:24

    Шавкат Мирзиёев Доминикан президентига табрик йўллади

    27.02.2019, 11:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.