Шу кунларда аҳолига жуда ҳам арзонлаштирилган нархларда янги автомобиль таклиф қилиб, алдов йўли билан фуқароларнинг маблағларини ўзлаштираётган «тадбиркорлар»нинг фирибгарлик фаолияти юзасидан GM Uzbekistan маълумот тарқатди.
Маълум бўлишича, айрим фирмалар фирибгарлик билан жуда арзонлаштирилган нархларда харидорларга янги автомобиль таклиф қилиб, натижада на автомобиль ва на пулни қайтариб бермаган. Бугун ўнлаб инсонлар ана шундай фирибгарларнинг қурбонига айланишга улгурган.
GM Uzbekistan АЖ янги автомобиллар савдоси билан фақатгина компаниянинг расмий дилерлари шуғулланишини маълум қилган ҳолда огоҳ бўлишни, фирибгарларнинг қурбонига айланмасликни сўраб қолади. Компания расмий дилерларининг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: http://gmuzbekistan.uz/dillers/cat/1
Агар Сиз бу каби қонунга хилоф ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз дарҳол компаниянинг 78 141 77 77 «Ишонч телефонларига» қўнғироқ қилишингиз сўралган.
Изоҳ (0)