22—24 февраль кунлари Венгрияда юнон-рум кураши бўйича Гран-При мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур рейтинг мусобақасида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларнинг уч нафари совринли ўринларни қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
-55 кг вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қилган Илҳом Баҳромов олтин медалга сазовор бўлган бўлса, мазкур вазндаги бошқа спортчи Жавоҳир Мираҳмедов бронза медалига эга чиқди. -60 кг вазнли спортчи Феруз Тўхтаев финалгача етиб борди ва кумуш медали соҳибига айланди.
Ушбу иштирок орқали юнон-рум ўзбек курашчилари Токио Олимпиадаси лицензияси учун қимматли бўлган рейтинг очколарини ишлаб олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)