24 февраль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи И.Э. ўзаро жанжал туфайли қариндоши Б.Б.ни калтаклади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Б.Б.нинг онаси воқеа жойига келиб, И.Э.нинг бошига тош билан уриб, жароҳат етказган.
Натижада И.Э. касалхонага ётқизилиб, аёл қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)