19—25 февраль кунлари бўлиб ўтган халқаро Milan Fashion Wеек мода ҳафталигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Ёш дизайнерлар кенгаши аъзоларининг модалар намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.
6 нафар дизайнернинг ижод намуналари Милан мода ҳафталиги ташкилотчилари томонидан танлаб олинди. Улар орасида «Қуёшли шаҳар» деб номланган тўплам 15 та либосдан иборат бўлиб, асосан миллий матолардан тикилган.
Тўплам ижодкорлари Ёш дизайнерлар кенгашининг «Имидж» лойиҳаси иштирокчилари ҳисобланади. Мазкур тўплам Италия мода мутахассислари томонидан юқори баҳоланиб, Миландаги 2 та шоурум билан шартнома тузиш имконини берди.
Шунингдек, Elle журнали мода редактори Адриана Ди Летто билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.Ҳафталик доирасида ренгаш раиси Дилноза Умрзоқова мода ҳафталиклари президентлари билан учрашди ва улар билан ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)