2018 йилда Россияга миграция оқими 2005 йилги минимум даражасигача пасайди ва 124,9 минг кишини ташкил этди. 2017 йилга нисбатан бу кўрсаткич 41 фоизга камайди, дея хабар беради «РБК».
Натижада охирги 10 йил мобайнида илк бор миграция оқими мамлакатдаги табиий йўқотишлар ўрнини тўлдира олмади ва Россия аҳолиси 93,5 минг кишига қисқарди.
Россияда бўлиб турган мигрантлар сони бўйича Ўзбекистон аввалгидек етакчилик қилмоқда. Россия ИИВга кўра, 2018 йилда Ўзбекистоннинг 4,5 миллион фуқароси миграция ҳисобига қўйилган ва 3,25 миллион киши ҳисобдан чиқарилган.
Иккинчи ўринда Тожикистон фуқаролари қайд этилган: ўтган йили Россияда бу мамлакатнинг 2,33 миллион фуқароси ҳисобга қўйилган ва 1,53 миллион киши ҳисобдан чиқарилган.
Изоҳ (0)