Испанияда қўшиқчи Шакира судга чақиртирилгани ҳақида «Эхо Москви» хабар берди.
Колумбиялик қўшиқчи 12 июнь куни бўлиб ўтадиган суд йиғилишида иштирок этиши керак. Шакира 14,5 миллион евро солиқ тўламаганликда гумон қилинмоқда.
Бу Шакира 2012—2014 йиллар оралиғида Испанияда «Барселона» клуби футболчиси Жерард Пике билан яшаган пайтларга тўғри келмоқда.
Маҳаллий қонунларга кўра, ўша вақтда Шакира автоматик равишда солиқ резидентига айланган ва солиқларни, шу жумладан, мамлакатдан ташқаридаги даромадларидан солиқларни тўлашга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)