Испания дунёдаги энг соғлом давлат деб топилди. У рейтингда Италиядан ўзишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ушбу «Энг соғлом мамлакатлар индекси» рейтинги Bloomberg нашри томонидан тузилган.
Унга жами 169 та давлат киритилган. Рўйхатдаги барча давлат соғлиқнинг умумий ҳолатига таъсир қилувчи омилларга мос ҳолда баҳоланган.
2017 йилги рейтингда Испания олтинчи ўринни эгаллаган эди. Энди эса у бирданига бешта давлатдан ўзиб кетган.
Рейтингда кейинги ўринларни Исландия, Япония, Швейцария, Австралия, Сингапур, Норвегия ҳамда Исроил банд этган.
Украина, унга қўшни Россия ва Беларусь соғлиқ даражаси анча паст давлат деб топилди.
Изоҳ (0)