Вашингтон Венесуэладаги 4 та штат губернаторига нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Қора рўйхат»га киритилган Сулия, Апуре, Варгас ва Карабобо штатлари раҳбарларининг АҚШдаги активлари музлатилди, америкаликларга улар билан ҳар қандай келишувлар тақиқланди.
АҚШ молия вазири Стивен Мнучинга кўра, мазкур губернаторлар президент Мадурони қўллаб-қувватламоқда ва Венесуэлага гуманитар ёрдам киритилишига тўсқинлик қилмоқда.
Изоҳ (0)