БМТнинг германиялик доимий вакили Кристоф Хойсген Хавфсизлик кенгашида Шимолий Кореяга қарши санкцияларни юмшатиш масаласини муҳокамаси ҳақида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Кристоф Хойсген Шимолий Корея ўзининг ядровий сиёсатини давом эттиришини айтган. Унинг таъкидлашича, ҳукумат бунинг ўрнига маблағларни аҳоли эҳтиёжларига сарфлаши керак.
«Ҳукумат ўз мажбуриятларини бажариб, ўз халқининг қорнини тўйдириши керак», — деган Хойсген.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Шимолий Корея мамлакатга киритилган санкцияларни четлаб ўтиш учун қўлдан келган барча ишларни қилади.
Изоҳ (0)