Владивостокда ўзбекистонлик меҳнат муҳожири автомобилда ўсмирни уриб юборди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Ҳодиса 12 февраль куни рўй берди. Toyota Prius ҳайдовчиси ўнгга бурилиш чоғида 15 яшар ўсмирни уриб юборди ва шундан сўнг ЙТҲ юз берган жойдан яширинди. Жабрдийда оёқ синиши билан билан касалхонага ётқизилди», — дейилади Россия ИИВнинг Владивосток бўйича бошқармаси хабарида.
Шаҳар автоинспекцияси қидирув гуруҳи томонидан Toyota Prius ҳайдовчиси қўлга олинди. У 38 яшар Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. У ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилгани, шунингдек, Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб тургани аниқланди. Ҳозирги пайтда у ҳибсга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ўсмир соғлигига оғир шикаст етказилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)