24 февраль, якшанба куни футбол бўйича Англия чемпионатининг 27-тури доирасида 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Турнинг марказий ўйини «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтади. Унда мусобақа жадвалида 4-ўринда бораётган Оле-Гуннар Сульшер бошлиқ «Манчестер Юнайтед» клуби, 65 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида иккинчи поғонада бораётган Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» жамоаси билан баҳс олиб борди.
Беллашувда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди. Қайд этиш жоиз, учрашувнинг биринчи бўлимида «Юнайтед» 3 бор, «Ливерпуль» эса 1 марта мажбурий ўзгартиришларни амалга оширди. Андер Эррера, Хуан Мата ва ўзи захирадан майдонга тушган Жесси Лингард жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмади. Меҳмонлардан эса Роберто Фирмино жароҳат сабаб ўрнини Дэниель Старрижга бўшатиб берди.
Куннинг яна бир ўйинида Унаи Эмери бошқарувидаги «Арсенал» клуби ўз майдонида «Саутҳэмптон»ни синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 6 ва 17-дақиқаларида Александр Ляказетт ҳамда Генрих Мхитарян томонидан киритилган голлар Лондон клубига ғалаба келтирди ва жамоа 3 очкони қўлга киритди.
АПЛ
27-тур баҳси
24 февраль, якшанба
«Манчестер Юнайтед»—«Ливерпуль» 0:0
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Янг, Линделёф, Смоллинг, Шоу, МакТоминей, Эррера (Перейра, 21), Погба, Мата (Лингард, 25, Санчес, 43), Рэшфорд, Лукаку.«Ливерпуль»: Алиссон, Матип, Ван Дийк, Робертсон, Милнер, Вейналдум, Ҳендерсон (Шақири, 72), Фабиньо, Мане, Салоҳ (Ориги, 79), Фирмино (Старриж, 31).
«Арсенал»—«Саутҳэмптон» 2:0
Голлар: 1:0 — 6 Ляказетт, 2:0 — 17 Мхитарян«Арсенал» – Лено, Лихтштайнер (Косьелни, 56), Колашинац, Мустафи, Папастатопулос, Рэмзи (Ўзил, 63), Торрейра, Ивоби (Обамеянг, 75), Мхитарян, Жака, Ляказетт.
«Саутҳэмптон» – Ганн, Taргет, Беднарек, Вестергор, Валери, Уорд-Проуз, Ромеу, Редмонд, Хейберг, Армстронг (Обафеми, 46; Ал-Юнусси, 65), Стивенс (Остин, 46).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)